Қозоғистонлик олим касалликлар олдини олиш технологияси яратди

Қозоғистонлик олим касалликлар олдини олиш технологияси яратди

Умумий қон таҳлили кўрсаткичлари асосида организм иммун тизимига ташхис қўйиш мумкин. Қозоғистон олимлари касалликлар олдини олиш бўйича махсус технология ишлаб чиқди. Ишланма муаллифлари таъкидлашича, мураккаб математик ишлов берилгач, бу маълумотлар инсон саломатлиги бўйича ахборот бера олади. Чунки у исботли тиббиёт базавий асосларида тузилган.

Нурлибек Удербаев, шифокор –хирург:

– Мазкур технологиядан фойдаланган ҳолда атиги бир неча ҳафта давомида барча қозоғистонликларнинг саломатлигини текшириш мумкин. Кимни даволаш керак, кимлар шфокорга муҳтож эмаслигини аниқлай оламиз. Даволаш жараёнини кузатиб бориш, назорат қилиш ҳам мумкин.

Олим ўз кашфиёти учун патент олди ва муаллифлик ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказди. Ҳатто махсус сайт очди, унинг ёрдамида ҳар бир фуқаро организми ҳақида маълумот олиши, биологик портретини кўриши мумкин. Шу тариқа, ҳар бир одам яқин келажакда бирор касаллик ривожланиши эҳтимолини дан огоҳлантирилади.

Игорь Паномарев, шифокор-онколог:

– Маълумотларни киритамиз, аниқ бир одамнинг биологиясини кўрамиз. Унинг асосида беморга қандай ёндашиш, қандай даволаш ҳақида қарор қилинади.

Шифокорлар ўзига хос янги усулдан пойтахтдаги клиникада фойдаланишяпти. Яқин келажакда бошқа тиббий ташкилотларда ҳам жорий этиш режалаштирилган. Лойиҳа муаллифи таъкидлашича, бир неча ҳафта ичида республика аҳолиси иммун тизимини ўрганиш мумкин.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.