Қозоғистондаги энг яхши
экостартаплар аниқланди. Соф технологиялар
ва тадбиркорлик доирасида инновацияларни илгарилатиш глобал дастури
миллий форуми танловига 200 дан зиёд лойиҳа келиб тушди. Экспертлар улардан элликтасини
саралаб олди. Энг
яхши 5 таси
эса Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилотининг 3 миллион
тенгелик мукофотини олди. Бир
қанча лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Шу жумладан, хлорелладан
фойдаланиб сув тозалаш лойиҳаси мамлакатнинг бир қанча минтақаларида ишга тушди.
Дидар Қаримсаков, Қозоғистон
Республикаси Экология ва табиий захиралар вазирлиги Яшил технологиялар
ва инвестициявий лойиҳалар халқаро ташкилоти раҳбари:
- Стартап-лойиҳалар етти йўналишни
қамраб олди. Улар қаторида сувни бошқариш ва тежаш, энергияни тежаш ва самарали
ишлатиш, чиқиндиларни
қайта ишлаш, яшил транспорт,
экологик қурилиш материаллари ва бошқалар бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

