Димаш Қудайберген «Славян бозори-2021»да қатнашади

Димаш Қудайберген «Славян бозори-2021»да қатнашади

Витебскда юбилей - ХХХ «Славян бозори» халқаро санъат фестивали тантанали равишда очилади. Вокал ижрочилар танловида Қозоғистон шарафини 22 ёшли Руҳия Байдукенова ҳимоя қилади. У Миллий Қозоқ санъат университетининг учинчи курсида ўқийди. Болалар ўртасида ўтказиладиган мусиқий беллашувда эса Қозоғистон номидан ақтаулик 10 ёшли Амина Асғатова қатнашади. Ҳар иккала иштирокчи миллий ва халқаро беллашувлар ғолиби бўлган.

Таъкидлаш жоизки, ҳакамлар ҳайъати таркибида юртдошимиз Димаш Қудайберген ҳам бор. Қозоғистонлик ижрочи бу танловда бир неча марта ҳакамлик қилган. 2015 йилда эса у танлов бош совринига лойиқ кўрилган. Шуни ҳам айтиш лозимки, халқаро санъат фестивали ғолиблари кимлиги 19 июлда маълум бўлади. Ғолибга махсус мукофот - «Олтин Лира» ҳайкалчаси топширилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси