Қозоғистон пойтахтида «Буюк дашт ва қозоқ давлатчилиги: замонавий ёндашув ва янгича нигоҳ» деб аталган халқаро илмий-амалий онлайн-конференция ўтказилди. Тадбирда мамлакатимиздан ва хориждан тарихчи олимлар, университет мураббийлари, докторант ва магистрантлар қатнашди. Бу анжуман – «Мустақилликнинг маданий коди» лойиҳаси доирасида ташкил қилинган дастлабки тадбирлардан бири.
БАҚИТЖАН ТЕМИРБЎЛАТ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ – ЭЛБОШИ КУТУБХОНАСИ ДИРЕКТОРИ:
- Ушбу тадбир Элбоши кутубхонаси рўёбга чиқараётган улкан лойиҳа доирасида амалга ошириляпти. Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги доирасида қабул қилинган лойиҳа «Мустақилликнинг маданий коди» деб аталади. У мустақиллигимиз ривожланишига катта ҳисса қўшган замондошларимиз: ёзувчилар, олимлар билан мулоқотда бўлишни кўзда тутади. Жорий йил ниҳоясигача яна бир қатор шунга ўхшаш тадбирлар ташкил қилиш мўлжалланган, улар доирасида жамоатчиликни буюк замондошларимиз эришган ютуқлар билан таништирамиз.
Конференция доирасида таниқли тарихчи олим, профессор Буркитбай Аяғаннинг «Улуғ Улус – Олтин Ўрда тарихи» китоби тақдимоти ўтказилди. Қозоқ ва рус тилларида чоп этилган янги асарда қозоқ давлатчилиги тарихида катта ўрин тутган даврнинг энг муҳим нуқталари батафсил очиб кўрсатилади.
БАҚИТЖАН ТЕМИРБЎЛАТ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ – ЭЛБОШИ КУТУБХОНАСИ ДИРЕКТОРИ:
– Олтин Ўрда тарихи, мамлакатимиз тарихининг кўплаб бошқа саҳифалари каби тўла-тўкис тадқиқ қилинмаган. Бугун биз ушбу эзгу ишга ўз улушимизни қўшишни истадик. Давлатчилигимиз ўтмишидаги оқ доғларни имкон қадар тўлдириб боришга ҳаракат қилдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси.