Алматида Назарбаев Университетининг сунъий интеллект кампуси очилади. Олий таълим маскани президент Шигео Катсунинг Элбоши билан учрашувида бу ҳақда маълум қилинди. Қозоғистон Биринчи Президенти таъкидлашича, унинг келгуси фаолияти сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлади. Нурсултон Назарбоевнинг таъкидлашича, лойиҳани рўёбга чиқарувчи хорижий ташкилотлар билан музокаралар ниҳоясига етди. Учрашув давомида «Назарбаев Университет»нинг 10 йил давомида эришган муваффақиятлари ва уни янада ривожлантиришга оид стратегия рўёбга чиқарилиши муҳокама қилинди. Шигео Катсу таъкидлашича, илмий тадқиқотлар сифати бўйича таълим даргоҳи Евроосиё ҳудудидаги илғор ўнликка кирди ва етакчи университлар билан рақобат қилмоқда. Ҳозир унда 7 минг талаба таълим олмоқда.
Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши:
- Навқирон мамлакатга замонавий кадрлар керак, шунинг учун мен «Бўлашақ» дастурини эълон қилдим. Аста-секин «Бўлашақ» университетга айланди. Биз кўплаб бакалаврларни шу ерга ўтказдик.
Шигео Катсу, Назарбаев Университет президенти:
- Назарбаев Университет Қозоғистонда «Бўлашақ»нинг ўзига хос моделини яратиш учун зарур эди. Яъни, хорижий таълим даргоҳлари каби сифатга эга маскан яратиш ният қилинганди. Элбоши барча иштирок этадиган илмий тадқиқотларга эътибор беришни топширди. Ва унга барча иқтидорли талабалар кириши мумкин эди.
Абдумалик Сарманов таржимаси