Астана халқаро форумида 300 дан зиёд хорижлик қатнашмоқда

Астана халқаро форумида 300 дан зиёд хорижлик қатнашмоқда

Икки кун давомида меҳмонлар жаҳон ҳамжамиятини ташвишлантираётган глобал масалаларни муҳокама қилади. Озиқ-овқат хавфсизлиги, сув танқислиги, энергетика ва иқлим ўзгариши каби мавзулар муҳокама этилади. Форумни Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев очиб берди. Унинг таъкидлашича, AIF майдончаси геосиёсий таранглик кучайган даврда мамлакатлар ўзаро фаол алоқа боғлашига хизмат қилади. Бундан ташқари, Давлат раҳбари фикрича, Қозоғистон Шарқ ва Ғарб ўртасидаги чорраҳа вазифасини бажаради. Минтақада иқтисодий локомотив вазифасини бажаради. Жумладан, давлат инвестицияларни жалб этиш ҳамда муваффақиятли бизнес юритиш учун шарт-шароит яратиш томонга йўналтирилган. Экспертлар таъкидлашича, Қозоғистон ва минтақага инвесторлар эътибори уларнинг мазкур анжуманда фаол иштироки кўринишида ўз тасдиғини топди. Хорижлик инвесторларни аввало «яшил» бизнесни ривожлантириш қизиқтиради.

Ернур Рисмағамбетов, «Астана» халқаро молиявий маркази маъмурияти» ҳж бошқарув раиси:

- Муҳокама қилинадиган асосий мавзу: транспорт ва логистика, ўрта йўлак. Экспертларнинг кўпчилиги мамлакатимиз қайси томонга ҳаракатланишини, қандай ривожланиш стратегиясини танлашини, унинг иқтисодий сиёсатини билишни истайди. Иккинчи масала, бизнинг “яшил” иқтисодиётга қандай ўтишимизни тушуниш. Чунки барча, айниқса, Европа ва Ғарбдаги инвесторлар шунчаки лойиҳани эмас, айнан яшил лойиҳаларни излайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси