Бир гуруҳ тадқиқотчилар қозоқ халқининг буюк маърифатчиси Ахмет Байтурсиновнинг ҳаёти ва фаолияти кечган ҳудудларга йўл олди. Қўстанайдан чиқиб кетган экспедиция унинг биографиясидаги оқ доғлар ўрнини тўлдириш билан шуғулланади. Олимлар бир қанча қишлоқларга боради, ўлкашунослар ва тарихчилар билан учрашади.
Алмас Абсадиқ, экспедиция раҳбари:
- Алтинсарин номли мактабда экспедиция якунларини чиқарамиз. Қачонлардир унда педагогика синфлари бўлган, қишлоқ муаллимлари тайёрланган. Байтурсинов шу ерда дарс берган. Биз халқ маърифатчиси ҳаётининг айнан шу палласига эътибор қаратиш ниятидамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.