«Астана Опера»да «Наврўз думан» концерти ўтказилди

«Астана Опера»да «Наврўз думан» концерти ўтказилди

Қадимги кўчманчилар мотивлари, ўйноқи куйлар, назмий образлар. «Наврўз думан» концерти томошабинлари Буюк Дашт муҳитини ҳис қилди, унинг қўшиқларини завқ билан тинглади. «Астана Опера» халқаро опера академияси тингловчилари ижросида энг яхши қозоқ миллий асарлари янгради. Россия ва Монголиядан келган артистлар улкан совға – қозоқ тилида лирик композициялар тақдим этди.

Айсулу Тани, «Astana Opera» халқаро опера академияси ижрочи директори:

- «Наврўз думан»  бизнинг мусиқий табригимиз, «Астана Опера» халқаро опера академиясининг пойтахтга тутган совғаси. Бизнинг бош мақсадимиз — тингловчиларга бетакрор қўшиқ санъатини ҳадя этишдан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси