Мустақил Қозоғистон шаклланишида президентлик институти

Мустақил Қозоғистоннинг шаклланишида президентлик институти асосий ўрин тутди. Айни вақтда, мамлакатимиз собиқ Иттифоқ ҳудудидаги чуқур силсилаларсиз, мустақил давлатчилик яратишнинг эволюция йўлидан борган амалда ягона республикаси бўлди, деб таъкидлади Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши кутубхонаси директори ўринбосари Бўтагўз Қаипова. Унинг фикрича, ўтган йиллар давомида ўз чегараларини белгилаб олиш, барқарор иқтисодиёт яратиш, жамиятда барқарорлик ва тинчлик ўрнатиш муҳим ютуқлар қаторига киради.

БЎТАГЎЗ ҚАИПОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ – ЭЛБОШИ КУТУБХОНАСИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Биз 90-йилларда собиқ Совет Иттифоқини қоплаб олган кўтаринкиликни яхши эслаймиз. Бировлар демократиядан руҳланиб юрган вақтида, бошқалар учун ижтимоий-иқтисодий ривожланишда улкан бўшлиқ бошланди, лекин Элбоши ўшанда чоп этилган «Ўнглар ва сўлларсиз» китобида ҳар қандай ижтимоий ёки иқтисодий кўринишдаги силсилалар улкан бўшлиққа олиб келади, шунинг учун ҳозир фақат соғлом фикрлаш сиёсати ўзини оқлайди, деганди. Биз бугунги кунгача ана шу тамойил асосида ривожланиб келяпмиз.