Қозоғистонда Фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Қозоғистонда Фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Бугун Қозоғистонда Фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Энди мамлакат аҳолиси одатий тартибда яшаш, иш юритишга ўтади. Жамоат тартибини кучайтириш, эркин ҳаракатланиш, турли аҳоли манзилгоҳлари ўртасидаги алоқаларда чекловлар олиб ташланди. Фақат Алмати шаҳри, Алмати ва Жамбил вилоятлари ҳудудида антитеррор тадбирлар ўтказилиши сабабли қуролли кучлар томонидан назорат бўшаштирилмайди. Блок-постлар ўз ўрнида қолади. Кечаси юрган одамлар ва транспорт текширилади.

Манғистау вилоятида эса кечаси 8 блок олинди, жанговар техника ўрнига қайтарилди. Фақат полиция хизмати кучайтирилган тартибда ишлашда давом этади.

Қалдимурат Айғарақов, Вилоят полиция департаменти маҳаллий полицияси хизмати раҳбари:

- Энди ижтимоий хавфсизликни таъминлаш мақсадида «Ҳуқуқ-интизом» оператив профилактика чора-тадбирлари ўтказилади. Бу зарурлигини тушунганларга раҳмат.

Абдумалик Сарманов таржимаси