Қозоғистон Марказий Сайлов комиссияси республика референдумида иштирок этувчи дастлабки халқаро кузатувчиларни аккредитациядан ўтказди. Ташқи ишлар вазирлиги берган рўйхатга кўра, турли халқаро ташкилотлар ва давлатлардан 39 нафар кузатувчи тақдим этилди. Шу жумладан, улар орасида МДҲдан 6 та, Ҳамжамият Парламентлараро Ассамблеясига аъзо давлатлардан 17 та, Турк давлатлари ташкилотидан 5 та, Озарбайжон, Беларусь, Болгария, Грузия ва Молдова давлатларидан 11 кузатувчи бор. Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кузатувчиларини рўйхатга олиш ишлари 30 май куни пойтахт вақти билан 18:00 гача давом этади. Эслатамиз, Конституцияга ўзгартишлар бўйича республика референдуми 5 июнь куни ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.