Қозоғистонда
навбатдаги Гиннесс рекорди ўрнатилди! Кубик-рубикдан жаҳонда энг катта икки
томонлама мозаика йиғилди.
Алматида ўтказилган шаҳар кунида мазкур мозаика намойиш қилинди. Полотно яратиш
учун Женис Айтжанов ўз жамоаси билан 5 мингта механик ўйинчоқ ва 12 соат вақт
сарфлаган. Бу ишга тайёрланиш эса бир ярим ой вақтни олган. Дарвоқе, жамоа мазкур
рекорд
ғоясини Гиннесс
китобидан
олган. Маълум
бўлишича, аввал ҳам шундай мозаика йиғилган. Фокусчи юртдошимиз Буюк Британияда
ўрнатилган рекордни янгилашга жазм қилди. Панно муаллифининг таъкидлашича, улар
санъат асарини мегаполисда очилиши кутилаётган Замонавий санъат музейига
топширади. Таъкидлаш лозимки, бу Женис Айтжановнинг жаҳон рекордлари маълумотномасига
киритилган бешинчи ютуғи.
Абдумалик Сарманов таржимаси.