Мамлакатнинг асосий саноат ва иқтисодий марказларидан
бири бўлган Чимкентда биринчи марта халқаро Digital Qazaqstan форуми ўтказилди.
Унда 3 мингдан зиёд делегат, хусусан, ЕОИИ давлатлари ҳукумат бошлиқлари, IT-саноат,
халқаро компаниялар вакиллари, инвестор ва экспертлар қатнашди. Йирик
компаниялар мамлакатнинг технологик келажагини шакллантирувчи, сунъий идрокдан
ақлли шаҳарлар ва янги авлод энергетик тизимларига қадар қамраган илғор
ишланмаларини намойиш этди. Масалан, лойиҳалардан бири тоғ-кон корхоналарига
саноатни рақамлаштиришда кўмаклашишга йўналтирилган, у техника ва ходимлар
ишини кузатиши, ёнилғи сарфини назорат қилиши, туриб қолишларни камайтириши,
умуман, объектларда хавфсизликни ошириши мумкин.
Александр
Подвалов, Саноатни рақамлаштириш бўйича
компания асосчиси:
–
У Қозоғистоннинг 30 дан ортиқ конида, шунингдек, яқин хориж давлатларида
ишлаб турибди. Digital Bridge, Digital Kazakhstan сингари ташаббуслар ички бозорда бизга ўзимизни
ишонч билан ҳис қилиш, ўз маҳсулотимизни ривожлантириш, шу билан бирга, халқаро миқёсга чиқиш имконини
яратади.
Digital
Qazaqstan доирасида Decentrathon 5.0 йирик хакатони ҳам старт олди, унда мамлакатнинг 20 шаҳридан иштирокчилар қатнашди. Улар 10 кун давомида IT-сектор учун реал
кейслар устида иш олиб боради. Бундан ташқари, бу ерда спортча
дастурлаштириш ва стартап-баттл бўйича чемпионат ташкил этилди. Айни пайтда, AI-соҳанинг энг яхши лойиҳалари алоҳида мукофотлар билан
тақдирланди.
Шу тариқа, форум бир том остида тажриба, интилиш ва янги технологик номлар бирлашишини
кўрсатиб берди.
Таъкидлаймиз, Digital Qazaqstan рақамли оламдаги ҳар йилги тадбирга айланади.
Тимур Қўзикеев, Shymkent Hub директори:
–
Хиёбонда 20 дан ошиқ лойиҳа, IT-стендларда 30 дан зиёд лойиҳа бор. Маҳаллий ҳудудий лойиҳалардан ShymkentHub 10 дан ортиқ резиденти кутилмоқда. Бу “AstanaHub”нинг расмий филиали. Биз Чимкент шаҳри IT-экотизимини ривожлантириш билан шуғулланамиз.
Дмитрий
Мун, Қозоғистон Республикаси Сунъий идрок ва рақамли
тараққиёт вазири ўринбосари:
– Форумга кенг халқаро вакилликлар алоҳида мақом бахш
этади. Чимкентга дунёнинг 14 давлатидан делегатлар, шунингдек, Туркий Давлатлар
Ташкилоти, Электр алоқалари халқаро иттифоқи ва Евроосиё Тараққиёт Банки каби
асосий халқаро ташкилотлар вакиллари келган. Асосий мақсад – муҳим
йўналишлардаги тажрибамизни намоён этиш.
Абдумалик Сарманов таржимаси

