Лондон кинофестивалида бош соврин қўлга киритилди

Лондон кинофестивалида бош соврин қўлга киритилди

Режиссёр Марина Кунарованинг «Буюк дашт қайғуси» картинаси Лондонда ўтказилган 5-Евроосиё кинофестивалида бош совринга эга бўлди. Картина 1920-1930 йилларда юз берган реал воқеаларга асосланган. Фильмни экспертлар юксак баҳолади. Томошабин эътирофи эса Ақбўбек Тўлжанованинг «Ухлаётган соҳибжамолнинг уйғониши» картинасига насиб қилди. Рус тилидаги энг яхши сценарий учун Жўрабек Мусабаевнинг «Уй» картинаси мукофотланди. «Энг яхши ёш режиссёр» номинациясида чимкентлик Саид Аширбаев «Танланган» фильми билан ғалабага эришди. Ҳакамлар Қозоғистон картиналари чуқур мазмуни ва кучли ҳиссиётлари билан ажралиб туришини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси