Француз фильмлари қозоқ тилида намойиш қилинади

Француз фильмлари илк марта қозоқ тилида намойиш этилади. Дубляж қилинган ленталар тақдимоти Француз премьералари ҳафталигидан сўнг ўтказилади. Франциянинг Қозоғистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, анъанавий тадбир октябрь ойига мўлжалланган. Эслатамиз, аввалроқ мамлакатимизнинг Кинони қўллаб-қувватлаш маркази ва Бешинчи республиканинг Кинематография ва анимация миллий маркази Канн халқаро кинофестивали доирасида ҳамкорлик тўғрисида қўшимча шартнома тузганди. Томонлар кино маҳсулотларини икки томонлама дистрибуциялаш ва ҳамкорликда фильмлар яратиш тўғрисида келишиб олди. Бундан ташқари, французлар Қозоғистон картиналарини яратишга ёрдам кўрсатади. Франция Кинематография ва анимация миллий маркази экспертлари мамлакатимизга йўлланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.