Москвада кўзга кўринган қозоқ жамоат ва давлат арбоби, «Алаш» партияси етакчиларидан бири Алихан Бўкейханов ҳақидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Бунгача шундай тадбир Қозоғистоннинг бешта шаҳри - Астана, Алмати, Павлодар, Семей ва Қарағандида ўтказилган. Тўпламдан архив ҳужжатлари, эсдаликлар, мемуарлар жой олган. Унинг муаллифи – россиялик олим Виктор Козодой. Тарих фанлари доктори айтишича, Алихан Бўкейхановни Қозоғистондагина эмас, балки Россияда ҳам жамоат ва сиёсат арбоби деб аташ мумкин, зеро, у давлат Думасига сайланган, умумроссия ташкилотлари ишида қатнашган. Китоб қозоқ тилига таржима қилинган.
Виктор Козодой, тарихчи:
- Кишини ўзига тортиб олиб, қўйиб юбормайдиган янги шахсият. Сибирь тарихини қудратли «Алаш» ҳаракатисиз ўрганиш амалда имконсиз. «Алаш» тўғрисида сўз юритсак, албатта, Алихан Бўкейхановни тилга оламиз. Кўп иш қилган, Қозоғистоннинг субъективлиги бўйича кўп муаммоларни ҳал қилган, ва моҳиятига кўра, у асосчи, Қозоғистон мустақиллиги учун пойдевор қўйган.
Нашр тақдимоти чоғида Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси Ермек Кўшербаев эслатганидек, «Алаш» ҳаракати фаолиятининг кўплаб жиҳатлари тарихий адолат тикланиши контекстида ҳали очилмаган. Асар Қозоғистон мустақиллигига йўналтирилган тарихий воқеаларни ўрганишга катта ҳисса қўшган. Ермек Кўшербаев тарихчи Виктор Козодойга 2-даражали Дўстиқ ордени ва Қозоғистон Президенти раҳматномасини топширди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси