Қозоғистонликлар хорижда ҳам фаол овоз беряпти. Эслатаман, дунёнинг 53 давлатида 68 сайлов участкаси ишлаб турибди. Шулардан 3 таси Туркияда: Анқара, Истамбул ва Анталияда жойлашган. Уларда 2 минг сайловчи рўйхатдан ўтган. Кўпчилиги маҳаллий олий таълим даргоҳлари талабалари. Шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари, дипломатлар, туристлар бор.
Нуриддин Аманкул, 286-участка сайлов комиссияси раиси:
– Қозоғистонликлар фаоллик кўрсатяпти, бурчини бажаряпти. Участка очилганидан буён овоз беришда қатнашаяпти. Ҳамма иш олдиндан яхши йўлга қўйилган. Кўриб турганингиз каби, эрта тонгдан фақат Анқарада яшайдиганларгина эмас, бошқа шаҳарларда ўқиётган талабалар ҳам келди.
Дильнара Муратова, сайловчи:
– Мен Сивас шаҳридан овоз бериш учун келдим. Яқиндагина 18 ёшга тўлганман. Биринчи марта сайловда қатнашаяпман. Мамлакат келажаги учун овоз бердим.
Қозоғистоннинг 120 фуқароси президент сайловида Бельгия ва Люксембургда овоз беради. Бунинг учун Брюсселдаги элчихона қошида 241-сайлов участкаси ташкил қилинган.
Қуат Дўмбай, қозоқ диаспораси вакили:
- Ҳозир жуда мураккаб давр, вақтни ўтказиб юбормаслик керак. Давлатчилик, Қозоғистоннинг учун курашишимиз керак. Ҳар бир фуқаро учун овоз бериш фақат бурч эмас, улкан имконият ҳам. Шу тариқа, биз ҳаётимизни яхшилашга улуш қўша оламиз. Биз Марказий Осиё маданияти уйғониши, фаровонликка қадам қўйиши арафасида турибмиз. Ёдингизда бўлса, илк “Олтин давр” 9-11 асрларда кузатилган. Балки кимгадир ғалати туюлар, лекин юз бераётган ўзгаришлар Қозоғистонга фойда олиб келади, деб ҳисоблайман. Бизни ажойиб келажак кутаётганига ишончим комил.
Абдумалик Сарманов таржимаси