Хорижликларга бешбармоқ жуда ёқади. У чет эллик меҳмонлар орасида энг оммалашган миллий таом тури. Қозоғистон туризм ва спорт вазирлиги туроператорлар билан бирга энг оммалашган 5 та таом рўйхатини тузди. Сўровлар натижасида, қозоқ таомлари рўйхатидан иккинчи ўринни бўғирсоқ олди. Бешбармоқ каби унинг ҳам ҳар бир минтақада ўзига хос тайёрлаш усули бор. «Ши баурсақ»ни эса туристлар кўпинча сувенир маҳсулот сифатида ўзи билан олиб кетади. Экспертлар фикрича, йилқи гўштидан тайёрланган таом – қази учинчи ўринда. Миллий ширинликлар: жент ва қизил иримшик ҳам жуда оммалашган. Ширин творог бўлган иримшикни кўпинча «Қозоғистоннинг рафаэллоси» дейишади. Статистика маълумотига кўра, миллий таомларни асосан европалик ва МДҲ мамлакатларидан келган туристлар истеъмол қилади.
Энг оммалашган қозоқ миллий таомлари:
1. Бешбармоқ
2. Бўғирсоқ
3. Қази
4. Жент
5.
Қизил иримшик
Абдумалик Сарманов таржимаси.