Мобил илова ИИВ миграция хизмати қўмитаси, Адлия ва Рақамли тараққиёт вазирликлари банклардан бири билан ҳамкорликда ана шундай имконият яратди. Прописка учун ИИН рақамларини киритиш етарли. Ички ишлар вазирлиги вакили маълум қилишича, ташкилот ўз хизматларини смартфон орқали кўрсатиш бўйича иш юритяпти. Натижада, фуқароларнинг давлат органлари вакиллар билан бевосита учрашиши ҳожат қолмайди, шаффофлик ва хизмат кўрсатиш тезлиги ортади. Ҳозир қозоғистонликлар транспортни рўйхатга қўйиш, ҳайдовчи гувоҳномаси бериш, яшаш жойидан ҳисобдан чиқиш каби хизматларни иловалар орқали олиши мумкин.
Шуғила Турлибек, Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги вакили:
- Яшаш жэойи ёки вақтинчалик яшаш ўрнида вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтиш учун смартфон ва банк иловасидан фойдаланиш мумкин. Сервис фуқаронинг ўзи, фарзандлари, бошқа одамларни квартирага пропискага қўйиш, кимнидир пропискадан чиқариш каби хизматларни кўзда тутади. Агарда сиз кимнингдир уйида рўйхатга турмоқчи бўлсангиз, сервис соҳибнинг розилигини сўрайди. Бунпнг учун ИИНни ёзиш етарли, исм-фамилия, манзил автомат шаклда кўрсатилади. Сервисдан фойдаланиш бепул. Ппрописка қилиш учун фотоверификациядан ўтиш керак. Бу эса ўзингиздан бошқа ҳеч ким сервисдан фойдалана олмаслигини кафолатлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси