Қозоғистонда археологик топилмалар жамғармаси
барпо этилади. Лойиҳани амалга ошириш учун махсус йўл харитаси ишлаб чиқилган. У
2023-2025 йилларга мўлжалланган. Экспертлар маълум қилишича, жамғармага кўп
йиллар давомида юртимиз археологлари томонидан бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган
тадқиқотлар ва қазув ишлари чоғида топилган энг қимматли артефактлар киритилади.
Бунда барча материаллар рақамлаштирилади. Шунингдек, 2027 йилга қадар кўп томли
илмий нашр – «Қозоғистон археологияси» чоп этилади. У билан бирга мамлакат
тарихига доир яна бир тўплам тайёрланмоқда. Унинг биринчи қисми келаси йили
дунё юзини кўради. Қолаверса, «Археологик сўз ва атамалар луғати», «Қозоғистон археологиясига
оид маълумот ва тадқиқотлар» сингари китоблар ҳам нашрдан чиқади. Экспертлар
кейинги асар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Ақан Онгар, А. Марғулан номидаги археология институти бош директори:
- Бу йирик монографик туркум нашр, унда археологлар бутун Қозоғистон бўйлаб
ўтказган кўп йиллик тадқиқотлар натижалари жамланади. Шундан 14 томи нашр
қилинди. Биз барча дала ва лаборатория тадқиқотларини тизимлаштириш ҳамда
бирлаштиришни режалаштирганмиз. Уч йил давомида жами бўлиб 50 том китоб чоп
этилади.