Уларга исталган одам аъзо бўлиши мумкин, энг муҳими, бу - бепул. Клубларда турли мавзулар муҳокама қилинади. Мактаб ўқувчилари - Инесса, Диана ва Полина шундай клубга қатнайди.
Инесса Ва Диана Майский, ўқувчилар:
- Атрофдагилар билан эркин гаплашиш учун қозоқчани ўрганаман!
- Қозоқ тили жуда чиройли! Шунинг учун ўзлаштирмоқчиман!
Полина Миллер, ўқувчи:
- Қозоғистон менда катта таассурот қолдирди! Ҳамма қисми жуда чиройли ўлка! Бу ерда дўстларим жуда кўп. Кўплаб дўстлар орттирдим! Ҳаммаси мени қучоқ очиб қарши олади. Шу ерда қолиб, қозоқча ўрганишни истайман!
Клубларга катта ёшлилар ҳам қатнайди. Педагог Надежда Шушаникова қозоқчани она тили бўлган русчадан кам билмайди. У билимларини барча истовчилар билан бўлишишни истайди. Зеро, ўқишга талаб катта. Тез кунларда савдо марказларида ҳам клуб очилиши кутиляпти.
Надежда Шушаникова, қозоқ тили ўқитувчиси:
- Шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан суҳбатлашишга мўлжалланган дастлабки қозоқ тили клуби очилди. Ижтимоий тармоқларда эълон берганимиздан кейин кўпчилик кела бошлади. Қўнғироқ қилишади. Телефон тинмайди. Турли ёшдаги одамлар тил ўрганишни истайди. Кичик ёшли ўқувчилардан тортиб, пенсионерларгача.
Абдумалик Сарманов таржимаси