Евроосиё Тараққиёт банкида Қозоғистон улуши кўпайди

Евроосиё Тараққиёт банкида Қозоғистон улуши кўпайди

Астана шаҳрида бўлиб ўтган молия ташкилотининг навбатдаги йиғилишида ушбу янгилик маълум қилинди. Унда банк фаолияти муҳокама этилди. Ўтган йили ташкилотнинг инвестициявий портфели рекорд кўрсаткичга - 13,4 миллиард долларга чиқди. 2,5 миллиард доллар қийматга эга қатор шартномалар тузилди. ЕОТБ раҳбари Николай Подгузов таъкидлашича, шу тариқа молия ташкилоти лойиҳалари умумий сони 273 тага етди. Уларнинг барчаси аъзо давлатлар аҳолиси фаровонлигини ва инфратузилма объектларига инвестицияларни оширишга қаратилган. Қозоғистон Бош вазири таваккалларни бошқариш ҳамда банк кредит рейтингини сақлаб қолишга эътибор бериш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, яқин келажакда Ўзбекистон ҳам мазкур банк иштирокчилари қаторига кириши мумкин. Бу эса янги интеграциявий лойиҳаларни ишга тушириш учун хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси