Қозоғистон  ва Франция: Ҳамкорликнинг янги қирралари очилмоқда

Қозоғистондан юборилган йилқи гўшти тез кунларда Франция магазинлари пештахталарига чиқади. Ушбу мамлакат тадбиркорлари 10 миллион долларга маҳсулот харид қилиш истагини билдирди. Томонлар экспорт учун ветеринария сертификати масаласини ҳал қилди. Silk Way телеканалига берган эксклюзив интервьюсида савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев маълум қилишича, Франция органик маҳсулотлар истеъмоли бўйича пешқадамлардан бўлиб, тўпланган тажрибасини баҳам кўра олади. Икки мамлакат келажак ҳамкорлиги йўлида янги йўналишларни белгилаб олди. Қишлоқ хўжалигидан ташқари фармацевтика ва энергетикада бирга иш юритишни режалаштирган. Қайрат Тўребаев таъкидлашича, ушбу ҳафтада Астанада ўтказилган олий даражадаги музокаралар Қозоғистон иқтисодиётининг ўсишига туртки беради ва республикага кўпроқ инвестициялар жалб этади.

Қайрат Тўребаев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари:
- Шуни кўрсатиб ўтишни истардимки, биз иқтисодий ва бошқа алоқаларга киришган давлатларнинг барчаси муҳим. Масалан, Францияни олиб кўрайлик, у Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги асосий савдо шериги. Рақамларга назар солсак, йилига алоқалар ҳажми 30 фоизгача ортиб боряпти. Мазкур тадбирлар доирасида икки томон савдо тартибини яхшилаш, турли шартномалар борасида ўз зиммасига оладиган мажбуриятлар хусусида келишиб олди.  Инвестициявий контрактлар имзоланади. Натижада, буларнинг ҳаммаси вақти келиб самара беради. Шунинг учун ўзаро мулоқотда бўлиш жуда муҳим.

Абдумалик Сарманов таржимаси.