ЕИ давлатлари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Қозоғистон ва Европа мамлакатлари ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ниятида. Ушбу масалалар Ҳукуматда, «Қозоғистон-Евроиттифоқ» мулоқот платформасининг 15-йиғилишида кўрилди. Томонлар айнан логистика соҳасига қатта эътибор қаратишни кўзлаган. Хусусан, Транскаспий халқаро транспорт йўналишига. Бунда мамлакатимиз Европа ва Осиёни боғлайдиган транзит хаби эканлиги ҳисобга олинса, «Ўрта йўлак» деб аталувчи йўналиш савдо оқимлари учун юқори даражада жозибадорликни таъкинлайди. Бундан ташқари, ушбу йўналиш юкларни 12 кундан 15 кунгача етказиб беришдек нисбатан рақобатбардош муддатни тақдим этади.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

 

- Европа Иттифоқи – Қозоғистоннин нисбатан йирик ва муҳим савдо, сармоявий ҳамкори. Жалб қилинган инвестицияларнинг 40 фоиздан зиёди, ташқи савдонинг тахминан 30 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади. Асосий транспорт йўлаклари кесишган нуқтада жойлашган Қозоғистон Европа ва Осиё ўртасида транзит хаби саналади, йирик дунёвий бозорларга чиқишни таъминлайди. Шу маънода, «Ўрта йўлак»нинг стратегик аҳамиятини таъкидлашни истардим. Бугунги кунда Хитойдан Европага жўнатилаётган маҳсулотнинг 85 фоизга яқини Қозоғистон орқали ташилади. Умуман, биз «Ўрта йўлак»ни келгусида ҳам равнақ топтиришдан манфаатдормиз ва  Европа давлатлари билан логистик алоқаларни кенгайтиришни ўйлаганмиз.

 

Евроиттифоқ билан савдога келадиган бўлсак, сўнгги 5 йилда бу кўрсаткич 36 фоиздан ошган. Экспорт 30 фоизга кўпайган. Жорий йилнинг дастлабки 5 ойида томонлар ўртасидаги ўзаро савдо кўрсаткичи деярли 16 фоизга ўсган. Қолаверса, Европа давлатлари ўтган йили мамлакатимиз иқтисодиётига 10 миллиард доллардан кўпроқ, жорий йил биринчи чорагида эса 2,8 миллиард  доллар маблағ киритган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси