22-26 ноябрь кунлари Фуқаролар Х юбилей форуми бўлиб ўтади. Бу тадбир Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлашдаги асосий тадбирлардан бири бўлди. Иштирокчилар демократик жараёнларни ривожлантириш, Қозоғистонда БМТ барқарор тараққиёт мақсадларини рўёбга чиқариш, шунингдек, жамият, давлат ва бизнеснинг асосий вазифаларини муҳокама қилади. Ташкилотчилар кўрсатиб ўтгани каби, форум доирасида 30 дан зиёд мунозара майдонлари ва панел сессиялар ташкил қилинади. Бир ҳафта ичида вазирлар фуқаролик жамияти вакиллари билан, ҳокимлар минтақалардаги нодавлат ташкилотлар фаоллари билан учрашади. Бундан ташқари, форум доирасида «НТТ мукофотлари» ва «Таңдау» соврини топширилади.
Бану Нурғазиева, «Қозоғистон Фуқаролар АЛЬЯНСИ» ҳуқуқий шахслар бирлашмаси президенти:
– Жуда тўйинган дастур тайёрланган. У ҳақда сайтда тўла маълумот бор. Бугун биз иш бошладик. Ушбу конференциядан кейин уч тилдаги – қозоқча, русча ва инглизча сайт очилади. Давлат ва нодавлат сектор ўртасидаги ўзаро мулоқотга бағишланган энг йирик анжумандаги асосий мавзу – Қозоғистон фуқаролик жамиятига глобал назар. Ьиз фуқаро жамиятини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳисобга олган ҳолда ўтмишни таҳлил қиламиз. Келажакка прогноз тайёрлаймиз. X Фуқаро форуми ҳар бир иштирокчига тизимли муаммолар ва давлат органларининг нодавлат ташкилотлар билан уйғун ишлаши хусусида гапириши учун имконият яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси