Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ягона реестри
ишлаб чиқилади. Бу эса ўз маҳсулотларини экспорт қилаётган компанияларга
тушадиган юкламани камайтириш имкониятини беради. Шунингдек, улар учун турли
шаклда давлат ёрдамини олиш имкони яратилади. Ҳукумат қошида ўтказилган йиғилиш
давомида бу ишни амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди. Мазкур реестрга
кириш учун бир қанча талабларга жавоб бериш зарур. Мавжуд ишлаб чиқариш ва технологик
шарт-шароитлари борлигини тасдиқлаши, конструкторлик ҳужжатлари, ишлаб чиқариш
майдончалари, ускуна ва малакали кадрлари борлигини намойиш қилиш керак.
Экспертлар фикрича, бундай ёндашув ҳалол ишлаётган маҳаллий корхоналарга
эътибор қаратиш учун замин яратади. Айни вақтда маҳсулот ишлаб чиқаришни локаллаштириш,
модернизациялаш ва кенгайтириш, турли товарлар нархининг шаклланиши шаффоф
бўлишини таъминлайди. Бош вазир таъкидлашича, янги тизим «Атамекен» тадбиркорлар
миллий палатаси ва турли соҳаларга тегишли бўлган бизнес ҳамжамиятлар билан
биргаликда амалга оширилиши зарур. Ҳукумат раҳбари Алихан Смаилов, шунингдек, реестрдаги барча
маълумотлар давлат органлари ихтиёрида бўлган база билан интеграция қилиниши, бизнес
фойдасига ишлатилиши кераклигини кўрсатиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси
Абдумалик Сарманов таржимаси.