Қозоғистон Конституцияси илк марта Брайль алифбосида

Мамлакатнинг асосий қонуни - Брайль алифбосида. Қозоғистон Конституцияси илк маротаба кўзи ожиз одамлар учун рельефли-нуқтали пайпаслаб ўқиладиган шрифтга ўгирилди. Нашр икки тилда чиқарилган – қозоқ ва рус тилларида. Уни яратишда, халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда, замонавий технология ва материаллардан фойдаланилган. Конституциявий суд вакиллари айтишича, бу тадбир Қозоғистоннинг барча фуқаролар таълим ва ахборотдан бирдай фойдаланишини таъминлаш тамойилига содиқлигини намойиш этади, барча қонун олдида тенглиги, юртимизда одил судловдан фойдаланишнинг конституциявий кафолатлари асоси бўлган қулай муҳит яратилганидан далолат. Конституция нусхалари мамлакатдаги кутубхоналар, таълим марказлари ва махсус мактабларга юборилиши режа қилинган.

Бахит Нурмуханов, Қозоғистон Республикаси Конституциявий суд раис ўринбосари:

- Ҳозирда Қозоғистонда 90 мингга яқин кўзи ожиз фуқаро яшаб келмоқда, шундан 4 мингга яқини болалар. Улар эндиликда Брайль алифбоси ёрдамида Конституциядаги асосий моддалар билан танишиши мумкин, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билибгина қолмай, уларни муҳофаза қилиш механизмларидан фойдаланиш ва белгилаган ҳаётий мақсадларига эришиш имконига ҳам эга.

Абдумалик Сарманов таржимаси.