Қозоғистонда «яшил иытисодиёт»га ўтиш жадаллаштирилади

Қозоғистонда «яшил иытисодиёт»га ўтиш жадаллаштирилади

Унга қўшимча туртки бериш учун 4 ярим миллиард тенге ажратилади. Бюджет лойиҳасига кўра, ушбу маблағ ҳисобидан минтақаларда фойдаланиш мумкин бўлган энг яхши технологиялар ёрдамида иш кўлами ортиши режалаштирилган.

Бауржан Абенов, Яшил технологиялар ва инвестициявий лойиҳалар халқаро маркази фмбэят бюроси раҳбари:

– Саноат корхоналарининг, қазилма бойликлари чиқаришнинг салбий таъсирини камайтириш, табиий захираларни тежаш учун фойдаланилиши мумкин бўлган техника, технология, турли усуллар мавжуд. Улар справочникларда кўрсатилган. Қозоғистонда бундай жамламалар нефть-газ соҳасида, тоғ-металлургия мажмуасида руда қазиб олиш, бойитиш, қора ва рангли металл эритиш каби йўналишларда ишлаб чиқилган.  Улар саноат корхоналари учун мунтазам зарур, янги компаниялар фаолиятини яхшилашга, мавжуд корхоналарни модернизациялашга хизмат қилади.

Янгилик жорий этишга туртки бўлиши учун улардан фойдаланган корхоналар экологик тўловлардан озод қилинади, бошқа солиқларда имтиёз бор. 2025 йилдан бошлаб 50 корхонага мажмуавий экологик ижозатнома берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси