Қозоғистон Ҳукумати 2026 йилгача таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлади

Қозоғистон Ҳукумати 2026 йилгача таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлади

Қозоғистонда олий таълим ва олий таълимдан кейинги билим олиш имкониятлари кенгайтирилади. Талабаларга билим олиш учун йилига 2-3 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади. Давлат-хусусий бизнес ҳамкорлиги механизми ёрдамида уларга тураржойлар қуриш учун маҳаллий қурилиш компаниялари жалб этилади. Ҳукумат йиғилишида 2022-2026 йилларга мўлжалланган таълимни ривожлантириш концепцияси тақдим этилди. Фан ва олий таълим вазири маълум қилишича, унда қатор муаммоларни ҳал этиш кўзда тутилган. Педагогик кадрлар сифатини ошириш, олий таълим даргоҳларини смарт-университет моделига ўтказиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Қозоғистонда қатор хорижий университетлар филиаллари очилади, шунингдек, ягона Марказий Осиё Олий таълим майдони шаклланиши давом этади.

Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси олий таълим ва фан вазири:

- Ҳамкорларимиз билан биргаликда Қозоғистон майдончаси асосида Марказий Осиёда давлатлари ҳамкорлиги бюроси очиш режалаштирилган. Олий таълим ва ундан кейин билим олишни байналмилаллаштиришга доир барча ташаббуслар Қозоғистоннинг «Интеллектуал «Ипак йўли» ташаббуси доирасида амалга ошади.

Абдумалик Сарманов таржимаси