Миллий банк «Қозоғистон замини» туркумига оид янги коллекция тангаларини истеъмолга чиқарди. Улар мамлакатимиз ер ости бойликлари тимсоли бўлди. Туркумдаги дастлабки танга Менделеев жадвалидаги мис элементига бағишланди. Қиймати - 1 минг тенге, минг донада ясалган. Тангалар 925-проба кумушдан қуйилган ва ҳар бири 33 грамм.
Дана Мағауина, Қозоғистон Миллий банки Банкнота ва тангалар дизайни бошқармаси бош мутахассиси:
- Бу туркум Қозоғистон ер ости бойликларини очиб беради. Туркум доирасида янги технология асосида, Менделеев жадвалидаги
кимёвий элементлар қўшилган кумуш тангалар чиқарилиши
режалаштирилган.
Аввалроқ «Қозоғистон масжид ва соборлари» туркуми остида ASTANA QALASYNYŃ BAS MESHITI коллекция тангалари чиқарилганди. Улар Марказий Осиёда энг катта иншоот — Астана марказий масжидига бағишланган. FATIMA QOLY тангаси «Сеҳрли тимсоллар» туркумининг 6-тангаси бўлди. Номинали – 1 минг тенге.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

