Қозоғистоннинг Россияга маҳсулот экспорти 5,7 фоизга ошди

Қозоғистоннинг Россияга маҳсулот экспорти кенгайиб боряпти. Январь-май ойларида бу кўрсаткич 2,8 миллиард долларга етди. Шунингдек, Хитой ва Италия ҳам бу борада асосий ҳамкорларимиз қаторига кирди. 2024 йилнинг дастлабки 5 ойида Осмон ости мамлакатига жзнатилаётган товар ҳажми 20 фоизга кўпайди ва 6 миллиард 800 миллион долларни ташкил қилди. Италияга экспорт 4 миллиард 600 миллион доллардан ошди. Миллий иқтисодиёт вазирлиги қошидаги Иқтисодий тадқиқотлар институти берган маълумотга кўра, шу кунгача ташқи савдо айланмаси 32,5 миллиард долларгача ўсди. Уларнинг жадал ривожланишига нефть, мис, радиоактив элементлар ва ферроқотишмалар етказиб беришнинг ортиши ижобий таъсир кўрсатди. Шу билан бирга, Қозоғистон импорти бир оз пасайди.  Бугунги кунда мамлакатга асосан автомобиллар, дори-дармонлар, мобиль ускуналар ва учувчи аппаратлар келтирилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси