Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги берган маълумотга кўра, инкубация ва фаоллаштириш дастурлари учун Fast track ташкил қилинади. Бу эса Қозоғистондан келган дастурларнинг алоҳида тартибда кўриб чиқилишини, француз инвесторлари ва корпорацияларига тақдим этилишини таъминлайди. Astana Hub ва Station F ўзаро тажриба алмашади, натижада қозоғистонликлар европалик экспертлар билан мулоқотда бўлади, Европа Иттифоқи бозорига чиқади. Шунингдек, Қозоғистон Астанадаги технопарк базасида Thales Digital Factory билимларини жорий этиш ниятида. Бу эса энг яхши стартапларни танлаб олиш, экспертлар билан бирга ишлаб чиқилган акселерацияда қатнашиш, жадаллаштирилган модель асосида шартнома тузишга йўл очади.
Абдумалик Сарманов таржимаси