Бундай рекорд кўрсаткич икки давлат ўртасидаги муносабатлар тарихида илк маротаба қайд этилган. Ўзаро савдони яқин вақтда 30 миллиардга етказиш учун мамлакатлар етарли салоҳият ва кучга эга. Бош вазир ўринбосари, республика Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Москвага қилган расмий сафари вақтида шуни маълум қилди.
Мурат Нуртлеу, Қозоғистон Республикаси бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар вазири:
- Маълумки, икки давлат етакчилари ҳукуматлар олдига шу вазифани қўйган. Бу сермашаққат ва ўта муҳим иш, уни Қозоғистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси салоҳиятини ишга солиш, минтақалараро ҳамкорлик форумлари ҳисобига амалга оширишни кўзлаганмиз.
Тарафлар Қозоғистон-Россия ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари, шу билан бирга, МДҲ, ЕОИИ, ЖХШТ каби интеграциявий бирлашмалар доирасида икки томонлама шериклик билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилди. Минтақалараро ва чегараолди ҳамкорлиги, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув якунларига кўра, Қозоғистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича тадбирлар режаси имзоланди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси