Қозоғистон сунъий ер йўлдоши Монголияга экспорт қилинади

Қозоғистон сунъий ер йўлдоши Монголияга экспорт қилинади

Қозоғистон маҳаллий   йўлдошларнинг бутун бир туркумини ишлаб чиқариш ниятида. Ҳозирда мамлакатимиздаги «Ghalam» (Галам) компанияси шу ишланма билан шуғулланмоқда. Йўлдошлардан бири  Монголияга жўнатилади. Мамлакат   космик соҳасининг етакчиси фақат лойиҳалаштириш эмас,   балки жиҳозларни ишлаб чиқариш ва синовдан ўтказишга ҳам ихтисослашади. Корхонада махсус конструкторлик-технологик бюро ва йиғув-синов мажмуаси фаолият кўрсатадиМасофадан туриб зондлашга оид йўлдош  технологиялари келишув доирасида ишлаб чиқилган бўлиб,   Қозоғистон ва Монголияга қишлоқ хўжалиги ерлари ҳолатини янада самаралироқ кузатиш, сув захираларини бошқариш ва атроф-муҳит ўзгаришларини таҳлил қилиш имконини беради.       Эслатамиз, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Улан-Баторга давлат ташрифи чоғида  икки давлат ўртасида космик соҳадаги ўзаро келишувга эришилганди.   

Бауржан Алматов, «Ghalam»  МЧЖ бош директори: 

Бугунги кунда  «Ghalam» МЧЖ компанияси томонидан Ерни ўрта масофада зондлашга доир йўлдошлар тўпламини яратиш лойиҳаси ишланмоқда. Лойиҳа 2023 йилда бошланган. Ҳозирда лойиҳалаштириш босқичида, келаси йилдан йиғув босқичи бошланишини кутамизМазкур лойиҳада бошидан охиригача қозоғистонлик мутахассислар иштирок этадиМонголиялик ҳамкорлар билан шартнома имзоланганЕрни масофавий зондлаш жиҳозлари етказиб берилади, булар ушбу туркумнинг тўртинчи ускунасиҳисобланади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.