Жами 28 миллиард доллар инвестиция жалб этилди. “Казах Инвест” компанияси берган маълумотга кўра, сўнгги 10 йил давомида бу энг юқори кўрсаткич. Жорий йилда компания ёрдамида мамлакатда хорижликлар иштирокида 40 дан зиёд лойиҳа рўёбга чиқарилиши кутиляпти. Улар қаторида Алматида қандолат ва нон маҳсулотлари, мамлакат шимолида қишлоқ хўжалиги техникаси, Туркистонда қуёш электр энергияси станциялари бунёд этилади. Польша, Германия ва Италия сармоя киритиши режалаштирилган. Хорижликлар маблағи ҳисобига ишга туширилган лойиҳаларга келсак, жами 4,1 миллиард доллар қийматга эга 46 та корхона фойдаланишга топширилди. “Казах Инвест”да таъкидланишича, буларнинг ҳаммаси – самарали меҳнат меваси. Ўтган йили компания инвесторлар учун мамлакат минтақаларига 200 дан зиёд ташрифлар ташкил қилди. Хорижликлар махсус иқтисодий зоналарга борди, саноат объектларини кўрди, эҳтимолий ҳамкорлар билан музокара юритди.
Абдумалик Сарманов таржимаси