Қозоғистонда инфляция 2023 йилда 19 фоиздан 8 фоизгача қисқариши мумкин. Евроосиё Тараққиёт Банки экспертлари Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари учун макроиқтисодий прогнозини эълон қилди. Мутахассислар ҳисоб-китобларига қараганда, келгуси йилда Қозоғистон иқтисодиёти 4,2 фоизга ўсади. Жорий йил якунларига кўра эса бу кўрсаткич 2,8 фоизни ташкил қилади. Аналитиклар фикрича, мавжуд вазиятни ҳисобга олганда, бу анча яхши кўрсаткич. Бу эса яқин келажакда Тенгиздаги янги қувватлар ишга тушиши, Каспий трубопровод консорциуми тўла куч билан иш бошлаши, саноат, қурилиш ва хизматлардаги қатор миллий лойиҳалар рўёбга чиқарилишига хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси