Хориждаги 23 илғор техник илмгоҳ «Бўлашақ» дастури рўйхатига киритилди

Хориждаги 23 илғор техник илмгоҳ «Бўлашақ» дастури рўйхатига киритилди

«Бўлашақ» халқаро дастури бўйича ўқишга боришни истовчиларга тавсия этилган хорижий олий ўқув юртлари қатори кенгайтирилди. Янги рўйхатга 23 та етакчи техник университетлар қўшилди. Чет элларда билим олишни истаган ёшлар жаҳон миқёсида талабга эга 236 таълим даргоҳидан бирортасини танлай олади. «Бўлашақ» лойиҳаси эндиликда асосий эътиборни техник ихтисосларга қаратмоқда. Грантларнинг 60 фоизи айнан шундай йўналишга ажратилади. Эйндховен, Гамбург, Лестер, Пхохан каби етук техник билим берувчи университетлар саралаб олинган. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, бу рўйхатда фақат таълим сифатига кўра халқаро рейтингларда юқори поғоналарда турувчи илм даргоҳлари киритилган.

Ғалия Дўсмухамбетова, «Халқаро дастурлар маркази» ҲЖ Бошқарма Раиси Ўринбосари:

- Таъкидлаш лозимки, саралаб олинган олий таълим даргоҳлари икки талабга жавоб бериши шарт: биринчиси, Academic Ranking of World Universities, Times Higher Education ва QS халқаро академик рейтингларнинг илғор 250 лиги рўйхатида бўлиши зарур. Иккинчи талаб:  БРИКС ва ОЭСР миллий рейтинглари илғор 20 лигига кириши керак.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.