Қозоғистонда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасидан ягона тўлов жорий этиш режалаштирилган. Микро ва кичик бизнес бу имкониятдан фойдалана олади. Мажилисда Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров солиқ кодексига киритиладиган ўзгаришларни тақдим этди. Вазир таъкидлашича, шу кунгача бир қанча тўловлар амалга оширилган. Улар турли ставка ва ҳисоблаш базасига эга. Энди улар бирлаштирилади. Ягона ставкада мажбурий пенсия бадаллари ва ижтимоий тўловлар ҳам ҳисобга олинади.
Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:
- Қонун лойиҳаси Давлат раҳбари топшириқларини бажариш мақсадида тузилган Қонун лойиҳалари ягона режасига кўра ишлаб чиқилган. Тўлов махсус солиқ тартибида ишлаётган микро ва кичик бизнес субъектлари томонидан ихтиёрий равишда амалга оширилади. Тўлов миқдори ягона умумий тўлов механизми асосида тақсимланади. Шу тариқа, ягона тўлов маошдан солиқ тўлашга ҳамда бизнес зиммасига тушаётган юкламани камайтиришга хизмат қилади.
Мажилис депутатлари биринчи ўқишда қонун лойиҳасини тасдиқлади. Унга кўра, ягона ставка 1 январдан жорий этилади ва 21,5 фоизни ташкил қилади. 2027 йилга бориб у 26,3 фоизгача ўсади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.