Қозоғистон ва Осиё Тараққиёт Банки 2023-2027 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқди. Бош вазир Алихан Смаилов ва молиявий ташкилот директорлар кенгаши аъзолари бўлиб ўтган учрашувда унинг асосий бандларини муҳокама қилди. Томонлар таъкидлагани каби, мамлакат билан ҳамкорлик қилишнинг янги стратегияси томонлар ўртасидаги шерикликнинг асосий ҳужжати бўлиб қолади, республика тараққиёт мақсадларига эришишида ёрдам беради. Ҳукумат Қозоғистоннинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш, иқтисодиётни декарбонлаш бўйича иш олиб бормоқда. ОТБ ижрочи директори банк республика ҳукуматини қизиқтирган барча йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси