МДҲ мамлакатлари ўғирланган автомобиллар қайтарилишини жадаллаштиради

МДҲ мамлакатларига ўғирлаб олиб кетилган автомобилларни қайтариш осонлашади! Бугун Мажилис депутатлари автомобиль эгалари манфаатини ҳимоя қилувчи шартнома лойиҳасини тасдиқлади. Бундай қарорга келинишига ташвишли статистика сабаб бўлди: сўнгги 15 йил ичида ҳамжамият давлатларига 40 мингдан ортиқ ўғирланган автоулов олиб ўтилган, улар ичидан фақат 223 таси қайтарилган. Эндиликда талаб бажарилиши учун атиги бир ойлик муддат белгиланади. Фуқароларнинг ахборот талабида берилган аризасини рад этиш учун жиддий асос керак бўлади. Ҳамкорлик доирасида чегараларни кесиб ўтган автомобиллар бўйича ягона маълумот базаси яратилади. Барча ҳужжатлар Вена конвенциясига мувофиқ расмийлаштирилади.

ЕРЛАН ТУРҒУМБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ:

- Бундан ташқари, йўл-транспорт ҳодисаларида, ёнғин ва табиий офатларда зарарланган транспорт воситалари ҳақида маълумот бериш масаласи ҳал қилинади. Божхона органлари ўзаро шундай маълумот алмашади.  Бир йил давомида махсус хизматларга ўғирланган машинани топиш тўғрисида маълумот келмаса, ўзга давлат ҳудудида қолиши мумкин. Бундай ўғирлик МДҲ миқёсидаги муаммога айланди. Шартнома ратификация қилиниши фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоялайди ва ўғирланган автомобиллар қайтарилиши осонлашади.