МДҲ давлатлари Таваккалларни баҳолаш маркази очиш орқали жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ҳамда терроризмни молиялаштиришга қарши чора-тадбирларни кучайтиради. Қозоғистон Парламенти Сенати ратификация қилган ҳужжатга кўра, тегишли халқаро стандартлар белгиланган, бунга қарши курашиш бўйича тегишли тавсиялар кўрсатилган. Марказий аналитика тизими сифатида ишлайди ва пул оқимлари транзитини кузатиб боради, молиявий мониторинг соҳасида мутахассисларни тайёрлайди.
Маулен Ашимбаев,
Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Мазкур мақсадларда эҳтимолий муаммоларни баҳолаш имконини берувчи халқаро марказ тузилади. Марказ маълумотларни ҳимоя қилиш талабларига риоя этган ҳолда МДҲ га аъзо давлатлар молиявий разведка бўлинмалари ўртасида маълумот алмашишга ёрдамлашади. Тасдиқланган қонун жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга қарши кураш самарадорлигини оширади, деб умид қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

