Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди.
Давлат раҳбари касбдошини
туғилган куни билан табриклади, унинг раҳбарлиги остида Ўзбекистон
фаол ривожланаётгани таъкидлади. Томонлар Қозоғистон - Ўзбекистон
муносабатларининг стратегик аҳамитга эгалигини ва иқтисод,
маданият,
фан ва таълим соҳаларида
алоқалар ривожланаётганини кўрсатиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича,
мамлакатлар ўртасидаги ўзаро
алоқалар кўп жиҳатдан Марказий Осиёнинг ривожланишини белгилаб беради.
Саноат,
энергетика,
логистика
ва қишлоқ хўжалигига алоҳида
эътибор берилди. Президентлар минтақавий ҳамкорлик масалалари ва келгуси учрашувлар
графиги тўғрисида ҳам фикр билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

