Яшил иқтисодиёт сари яна бир
қадам. Мажилис тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчиларни
қўллаб-қувватлаш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди. Энди Қозоғистонда нетто-истеъмолчилар
– кичик ва ўрта бизнес, деҳқон хўжаликлари, хусусий уйлар электр энергияси
етказиб бериш хизмати учун ҳақ тўлашдан озод қилинади. Қонун доирасида «ТЭМ
ишлатиш бўйича кичик ўлчамли объект» тушунчаси жорий этилди. Унга 200 МВт дан
кам қувватга эга муқобил электр энергетикаси чиқарувчи ускуналар киритилади.
Аввал бу ускуналар қуввати икки марта кам бўлиши кўзда тутилганди. Эндиликда
истеъмолчилар кам қувватли ТЭМдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Қозоғистонликлар
ишлаб чиқарган электр энергиясини сотиш ҳуқуқини қўлга киритади. Энергия билан таъминловчи
ташкилотлар эса, масалан, гидростанциялардан устувор тартибда сотиб олиши
кўрсатилган. Нетто-истеъмолчилар электр тармоғига қўшилиши ҳам мумкин. Томонлар
намунавий келишув тузиши шарт. Шу тариқа, аҳоли манфаатларини муҳофаза қилади
ва «яшил технологиялар» ривожланиши учун имконият яратилади.
Бауржан Смағулов, Қозоғистон Республикаси Парламенти депутати:
– Ўзгаришлар энергия ишлаб чиқарувчи
ташкилотлар томонидан 2023 йил 1 июлгача ишга туширилган, 10 мегаваттдан кам қувват
чиқарувчи гидроэлектростанциялар маҳсулотини устувор шаклда харид қилишга; модернизациялаш, муқобил генерация ускуналари сифатида газ ишлатиш кўзда тутилган
иссиқлик таъминоти объектларини реконструкциялаш, ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича инвестициявий
шартномаларни кенгайтиришга йўналтирилган. Тикланувчи энергия манбаларини
қўллаб-қувватлаш борасида давлат бошқаруви тамойиллари ўрнатилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.