Бельгияда Қозоғистоннинг янги Конституцияси муҳокама қилинди. Брюссель матбуот-клубида
Еврокомиссия, Европа Иттифоқи кенгаши вакиллари, дипломатлар ва аналитикларга мамлакатимиз Асосий қонунига киритилган ўзгаришлар тўғрисида маълумот
берилди.
Сенатор Евгений Больгерт ва Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи қошидаги элчиси Роман
Василенко таъкидлашича, янги Конституция
турли ҳокимият тармоқлари ўртасида ваколатлар янада
аниқроқ тақсимланишига қаратилган. Шу жумладан, Парламент нуфузи
ошган,
парламент назорати механизмлари кенгайтирилган, суд тизими учун қўшимча кафолатлар берилган.
Евгений
Больгерт, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Сенати депутати:
-
Халқ кенгаши аввало Қозоғистон халқи ассамблеяси вориси ҳисобланади. Иккинчидан, у Миллий Қурултойнинг самарали фаолияти меваси. У фуқаро жамиятининг давлат билан алоқалари
тажрибасига асосланган. Халқ кенгаши қонун қабул қилмайди, лекин мунозаралар якунига кўра у жамият учун зарур
бўлган, Қурилтай кўриб чиқадиган қонунларнинг ишлаб чиқилишига сабаб бўла
олади.
Йиғилишда фуқароларнинг давлат бошқарувига таъсирига
алоҳида эътибор қаратилди. У янги консультатив
форматлар ва жамоатчилик мулоқоти механизмларини ўз ичига олади. Шунингдек, қонун устуворлиги, давлат институтлари шаффофлиги каби жиҳатлар тилга олинди. Рақамли муҳитда инсон ҳуқуқлари, экология учун масъулият, ижтимоий сиёсат муҳокама қилинди.
Ушбу меъёрлар янги Конституцияга киритилган.
Маурицио Жери, халқаро муносабатлар бўйича эксперт:
- Кенг кўламли ўзгаришлар юқори баҳоланяпти. Менимча, бу - Қозоғистон учун муҳим. Чунки Қозоғистон Марказий Осиёнинг энг фаровон мамлакати. Янги тизим иқтисодга, хомашё моделидан қўшимча қийматга эга маҳсулотлар чиқариш, саноат ва технологиялар ривожланишига қандай таъсир кўрсатиши қизиқарли. Гап инвестициялар, стартаплар, таълим ва фанга капитал жалб этиш ҳақида кетяпти. Буларнинг ҳаммаси Қозоғистоннинг иқтисодий трансформация пешқадами сифатида минтақадаги мавқеини кучайтиради.
Иштирокчилар конституциявий ислоҳотлар инвесторлар ишончини мустаҳкамлаши, жараёнларни олдиндан кўриш имконини бериши, Қозоғистон ва Европа ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришини
таъкидлади.
Мэрилин
Жозефсон, Еврокенгаш Президентининг Марказий Осиё давлатлари бўйича маслаҳатчиси:
-
Қозоғистондаги Конституциявий референдум – мамлакат ривожидаги жуда муҳим босқич. Унда кўпчиликнинг иштироки ва жалб этилиши
ислоҳотларнинг пишиқ, инклюзив бўлишини таъминлайди. Бу Европа Иттифоқи билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун барқарор,
тушунарли муҳит яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

