Қозоғистонда кузатувчилар этикаси кодекси ишлаб чиқилди

Қозоғистонда кузатувчилар этикаси кодекси ишлаб чиқилди

Мустақил кузатувчи этикаси кодекси электорал кампания ва овоз бериш жараёни адолатли ўтишига қаратилган. Қозоғистонда жамоатчилик асосида ишлаб чиқилган ҳужжатда 13 пункт мавжуд. У барча мажбуриятларни бажариш ҳамда қоидаларга риоя этишга қаратилган. Рўйхатга кўра, кузатувчилар ҳар қандай шароитда ҳам сиёсий тарафкашликка берилмаслиги, бошқа ташкилотлар ишини ҳурмат қилиши, жамоат назоратини амалга ошириши, ва сайлов жараёнига тўсқинлик қилмаслиги лозим. Қонунийлик ва шаффофлик риоя этиш, номзодларга нисбатан тарафкашлик қилмаслик керак. Умуман олганда, сайловлар тўғрисида қонунга мувофиқ, кузатувчининг 12 ҳуқуқи, 7 мажбурияти бор, 4 нарса тақиқланган. Таъкидлаш лозимки, мамлакатда йил сайин кузатувчилар сони ортиб боряпти. 2019 йилдаги президент сайловларида улар сони 45 мингга етса, ўтган йилги парламент сайловларида 74 минг кузатувчи қатнашди. Келгуси сайловда улар сони юз мингга етиши кутиляпти.

Тўлеген Қунадилов, партиялардан бўлмаган кузатувчилар маркази раиси:

- Амалиёт шуни кўрсатадики, баъзида кузатувчиларнинг ўзи қонунни билмаслиги ёки тажрибаси камлиги сабабли сайлов жараёни меъёрларини бузади. Жамоатчилик асосида биз Кузатувчи этикаси кодексини ишлаб чиқдик, Марказий Сайлов комиссиясига тавсия этмоқчимиз. Унга барча кузатувчилар риоя этиши, кампания имкон қадар шаффоф, очиқ ўтишига эришиш зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси