Қозоғистон
Ереван ва Боку ўртасида Тинчлик ва давлатлараро муносабатлар ўрнатиш
тўғрисида шартнома лойиҳаси матни бўйича музокараларнинг якунланишини қутлайди.
Бу Арманистон ва Озарбайжон ўртасида мустаҳккам тинчлик ўрнатилишига,
хавфсизлик ва минтақанинг Қозоғистон ва Марказий Осиё билан ўзаро ҳамкорлигини
кучайтиришига олиб келади. Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат
Мирзоян билан учрашувда
шундай деди. Суҳбатдошлар савдо-иқтисодий,
транспорт-логистика ва
маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш
истиқболларини кўриб чиқишди. Давлат раҳбари Қозоғистон
тадбиркорлари Арманистонга товар етказиб беришни 350
миллион долларга оширишга тайёрлигини кўрсатиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

