Бугун Ақўрдада Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ЕИнинг Ташқи ишлар ва сиёсий хавфсизлик бўйича Олий вакили – Европа Комиссияси вице-президенти Жозеп Боррель билан учрашди. Томонлар, шунингдек, халқаро майдондаги шу куннинг долзарб масалалари ва Марказий Осиё давлатларининг минтақавий алоқалари борасида фикр алмашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.