Маулен Ашимбаев: Парламент олдида катта вазифалар турибди

Маулен Ашимбаев: Парламент олдида катта вазифалар турибди

Президент ташаббусларини қонунчиликда қўллаб-қувватлаш – асосий вазифамиз. Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев Давлат раҳбари Мактуби юзасидан фикр билдирди. Таъкидланганидек, янги Мактуб аввалгиларидан мазмун жиҳатдан ҳам, аҳамият жиҳатдан ҳам фарқ қилади.  Гап муҳим сиёсий ислоҳотлар ва янги ташаббуслар ҳақида бормоқда. Жумладан, Мактубда парламент ролини ошириш таклифи билдирилган. Бундай қадам янгиланиш ва модернизация йўлидан бораётган тегишли орган зиммасига катта масъулият юклайди, деди Сенат раҳбари. Давлат бошлиғи илгари сурган масалалар жамият эҳтиёжи ва талабларига асосланган.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Парламенти Сенати раиси:

- Йил охиригача 20 дан кўпроқ қонун қабул қилишимиз керак. Олдимизда кенг кўламли вазифалар турибди, шунинг учун тизимли ва мажмуавий иш олиб борилиши даркор. Қонун қабул қилишда аҳоли, жамоатчилик ва экспертлар фикри ҳисобга олиниши лозим. Президент ташаббусларини қонунан қўллаб-қувватлашбизнинг бош вазифамиз, сидқидилдан бунёдкорлик ишига киришишимиз зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси