Шорт-трекчи Ольга Тихонова Пекиндаги чиқишларини якунлади

Шорт-трекчи Ольга Тихонова Пекиндаги чиқишларини якунлади

Шорт-трекчи Ольга Тихонова Пекиндаги чиқишларини якунлади. Аёллар ўртасида 1500 метрли югуришда, ҳакамлар фикрича, у қоидани бузди. Натижада, ўйиндан четлаштирилди.

Ольга Тихонова, Қозоғистон терма жамоаси аъзоси:

- Дистанцияни яхши босиб ўтдим. Вақт бўйича ютишим мумкин эди. Лекин ҳакам қоида бузганимни айтди. Дисквалификаци қилишди.

Тоғ-чанғи спортида қозоғистонлик Захар Кучин слаломда куч синади. Якуний протоколга кўра у 36-ўринни эгаллади. Мамлакатимиз чанғичилари Надежда Степашкина ва Ксения Шалигина жамоавий спринт иккинчи ярим финалида ўнинчи ўрин олди.

14-кун беллашувларида қозоғистонлик Надежда Морозова ва Екатерина Айдова иштирок этади. Финаль пойгасида улар минг метрни босиб ўтади. Эслатамиз, Пекин Қишки Олимпиадасида 34 атлет мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиляпти. Ўйинлар 20 февралгача давом этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси