Ҳукумат йиғилишида Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилишича, тегишли жараёнлар бўйича ташкилий-техник тадбирлар ўтказиляпти. Шу жумладан, давлат даромадлари бошқармаси ходимларига қозоғистонликлардан тушган муаммоли масалаларни муҳокама қилиш ўргатиляпти. Ахборот тизими яратиш ишлари давом этяпти. Ҳозирча унинг прототипи мавжуд, синовдан ўтказилмоқда ва такомиллаштирилади. Тизим тўлиқ ишга тушгач, уни бошқа давлат органлари билан интеграциялаш масаласи ҳал қилинади. Ерулан Жамаубаев таъкидлашича, халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда мамлакатда банкротликнинг уч туридан фойдаланилади. Суддан ташқари, суд орқали банкрот қилиш, шунингдек, тўлов қобилиятини тиклаш йўллари кўзда тутилган.
Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон Республикаси молия вазири:
- Аҳоли зиммасидаги қарзлар миқдорини камайтириш учун Молия вазирлиги қатор тизимли ишларни амалга оширяпти. Шу жумладан, 2022 йил 30 декабрда «Қозоғистон Республикаси фуқароларининг тўлов қобилиятини тиклаш ва банкротлик тўғрисида»ги қонун имзоланди. У 1 январь куни эълон қилинган. 3 мартдан банкротлик бўйича аризалар қабул қилинади. Банкрот бўлганлар учун қуйидаги чекловлар жорий этилади: 5 йил давомида қарз ва кредит олиш мумкин эмас; 7 йил ичида қайта банкротлигини билдириш тақиқланади; 3 йил мобайнида молиявий аҳволи кузатиб борилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси